Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Малайзияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

КУАЛА-ЛУМПУР, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида “Ўзенгилсаноат” уюшмаси вакиллари ва  “Innovative Supply Chain” компанияси раҳбарияти ўртасида Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини  ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


“Innovative Supply Chain” компанияси қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади. Компания, шунингдек, молиявий ва логистика консалтинг хизматларини тақдим этади.

Онлайн-мулоыот чоғида Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳияти, тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларига кўрсатилаётган кўмак ва бу борадаги хорижий шериклар билан ҳамкорлик тажрибаси ҳақида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, республикада юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилган ишлаб чиқариш объектлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Музокаралар натижасида “Innovative Supply Chain” компанияси директори Кришнан Рамамуртининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

ИТСВ:Ўзбекистон ва Афғонистон барча мас...

Кобул шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтд...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Туркия вице-президенти икки томонлама му...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзако...

Сўнгги янгиликлар