Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Апрель/2020   Спорт

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг спортчиларга махсус баёноти

ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги карантин даврида уй шароитида машғулотлар олиб бораётган спортчилардан допинг қоидаларини бузмаслик ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича баёнот билан чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.


Унда жумладан, шундай дейилади:

Ҳурматли спортчилар ва мураббийлар!

Маълумки, бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси кўплаб спорт тадбирларини, жумладан тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақалари бўлмиш 2020 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ўтказилишини кейинги йилга сурилишига сабабчи бўлди.

Бу спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари ҳамда тиббиёт мутахассисларига 2021 йилда ўтказилиши кўзда тутилган Ўйинларга янада самарали ва пухта тайёргарлик кўришига имкон яратади. Ҳозирда барча спортчиларимиз уй шароитида мустақил равишда, мураббийлар ҳамда шифокорларнинг онлайн назорати ва кўмаги остида машғулотларни бажаришда давом этишмоқда.

Азиз спортчилар, Қадрли мураббийлар!

Карантин давомида ўз спорт қобилиятингизни сақлаш ва янада юксалтириш мақсадида яратилган шароитлардан унумли фойдаланишингизни, спорт тартибига қатъий риоя қилишингизни ҳамда спортда тақиқланган дори-дармонлар ва моддаларни истеъмол қилишдан йироқ бўлишингизни сўраймиз. Агарда спортчиларимиз орасида бу каби дори-дармону моддаларни қўллаб, улар қисқа муддат ичида инсон танасидан чиқиб кетади деб ўйлайдиганлар бўлса, улар адашади.

Янгилик эмаски, антидопинг лабораторияларнинг замонавий усуллари ёрдамида 3-4, ҳаттоки 7-8 йил аввал истеъмол қилинган допинг-моддалари аниқланиб келмоқда. Шунинг учун огоҳ бўлинг, ўз маҳоратингиз ва кучингизга, халқимиз дуосига ва мухлисларнинг олқишлаб сизни қўллаб-қувватлашига ишонинг. Адолатли спорт ва мардона курашнинг фахрли тимсоли ва тарафдори бўлинг.

 

Мавзуга оид

Пойтахтимизда спорт тиббиётига бағишланг...

Тошкентда спорт тиббиётига бағишланган «Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашд...

Ўзбекистода оммавий спортни янада ривожл...

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммав...

Токио – 2020 Олимпия ўйинларида ўзгариш ...

Жорий йилнинг ёз фаслида Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларининг расми...

Сўнгги янгиликлар