Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон Миср билан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

ҚОҲИРА, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири, соғлиқни сақлаш ва аҳоли саломатлиги вазири вазифасини бажарувчи Холид Абдулғаффор билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Суҳбат чоғида олий таълим, инновация ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

2018 йил 4-5 сентябрь кунлари Миср Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга имкон яратгани алоҳида таъкидланди.

Томонлар  Ўзбекистон ва Миср ҳукуматлари ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг ижроси доирасида икки мамлакат Ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилишини ўтказиш масалалари хусусида фирк алмашди.

 Ўзбекистон ва Мисрда  етакчи университетларнинг филиалларини очиш имкониятларини кўриб чиқиш ва ўзаро таълим грантлари ажратиш, инновация йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш бўйича икки мамлакат Ишчи гуруҳларини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Мавзуга оид

Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари Ўз...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари ва «Озарбайжон-Ў...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ёнғ...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Ф...

Буюк Британияда Алишер Навоий таваллудин...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан жорий йил 8 февраль куни буюк шоир ...

Сўнгги янгиликлар