Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Жамият

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Диний қўмита делегацияси Ҳаж ва Умра сафарларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди


ТОШКЕНТ,  1 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлди.

Мамлакатимиз делегацияси Саудия Арабистони масъуллари билан Ўзбекистон фуқаролари учун Умра зиёратига юбориш, пандемия муносабати билан сафарнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида музокаралар ўтказади.

 Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани кузатилмоқда.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан Умра мавсумининг бошланишини кутмоқда. Тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин Умра ибодатларини адо этиш саодатига эришади, деб қайд этилган манбада.

Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатия миссиялари раҳбарл...

Пойтахтимиздаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида (IT-Парк...

«Халқ дипломатияси - сайёрада тинчлик са...

Бугун Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида ...

«Қутадғу билиг» ва уни ўрганишнинг долза...

Шарқ адабиётининг қадимий ва бебаҳо дурдонаси - «Қутадғу билиг» (Саодатга элтувчи билим) ...

Сўнгги янгиликлар