Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Маданият

Ўзбекистон мутахассислари Доҳада хаттотлик, ганч ўймакорлиги ва халқ ҳунармандчилиги йўналишларида маҳорат дарслари ўтайди

ДОҲА, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази (ИЦМ) директори Шоазим Миноваров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Доҳага ташрифи доирасида Қатар Ислом санъати музейи директори ўринбосари Шайха Носир ан-Носир ва Ҳамад бин Халифа университети Ислом тадқиқотлар факультети декани Ражаб Шентурк билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қатар томонига Ўзбекистонда ислом дини ва маърифатига, фан ва таълимни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олға сурилган «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» ғояси ва уни амалга ошириш стратегияси, сўнгги йилларда республикада илм ва фанни ривожлантириш борасида олиб борилаётган улкан ишлар ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган ИЦМ фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мезбон мамлакат вакиллари ўзбек мутафаккирларининг ислом цивилизациясига қўшган катта ҳиссалари, буюк аждодларимизнинг илмий, маърифий ва маданий меросини юқори баҳолади.

Қатар Ислом санъати музейи раҳбарияти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида англашув Меморандумини имзолаш, қўлёзмаларни таъмирлаш ва рақамлаштириш, томонларда мавжуд бўлган нодир қўлёзма ва асарлар нусхаларини алмашиш, қўшма илмий анжуманлар ўтказишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, ўзбек мутахассислари иштирокида ҳамкорликда Доҳадаги музей қошидаги таълим марказида хаттотлик, ганч ўймакорлиги ва халқ ҳунармандчилигининг бошқа йўналишларида маҳорат дарслари ўтказиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Ражаб Шентурк ўзбек уламолари илмий-маърифий мероси билан жуда яқиндан хабардорлигини билдириб, мамлакатимизнинг бой тарихи, маданияти, сўнгги йилларда республикамиз раҳбари томонидан барча соҳаларда, ҳусусан фан, таълим, ислом дини йўналишларида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, профессор-ўқитувчиларга яратиб берилаётган имкониятларни юқори баҳолади.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, қўшма илмий-амалий анжуманлар, семинарлар, тадқиқотлар, ўқув курслари ташкил этиш, ўзаро малака алмашиш ва профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашувини йўлга қўйиш, мутахассислар ташрифларини амалга оширишга келишиб олди.

Бундан ташқари, Ислом тадқиқотлар факультети Қатар хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда ИЦМ ва Ўзбекистондаги тегишли ўқув юртлари ҳамда марказларга уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 30 мингдан ортиқ турли адабиётлар, ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва бошқа турдаги китобларни етказиб бериш имконияти борлигини билдирди.

Ражаб Шентурк ҳар йили «Ислом молияси» йўналишида Доҳада ўтказиладиган халқаро анжуман тўғрисида маълумот бериб, мазкур тадбир ишига Ўзбекистон вакилларини таклиф қилди.

Мавзуга оид

Буюк Британияда ўзбек кинематография соҳ...

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон-Британия жамияти билан биргаликда «Замонавий ...

Буюк Британияда «Ипак йўли: жонли тарих...

Лондоннинг марказий қисмидаги «Granary Square» майдонида «Ипак йўли: жонли тарих» мавзусид...

Ёзувчи Абдулла Қаҳҳор ҳақида фильм ярати...

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудия...

Сўнгги янгиликлар