Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон Оксфорд университети билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

ЛОНДОН, 3 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси дунёда етакчи таълим ва тадқиқот муассасаси бўлган Оксфорд университети раҳбарияти ва олимлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Оксфорд университети билан Ўзбекистон университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим ва ихтисослаштирилган мутахассислар тайёрлаш соҳасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан, Блаватник номидаги давлат бошқаруви мактаби ва Буюк Британия университети ҳузуридаги «Saïd» бизнес-мактабида ихтисослаштирилган дастурлар доирасида муносабатлар ўрнатиш муҳокама қилинди.

Университет проректори Мартин Уильямс Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таълим, фан ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Тарих, археология, таълим, тиббиёт, зоология, сейсмология, муҳандислик каби соҳаларда алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Марказий Осиё тарихига оид қўлёзма ва манускриптлар йиғилган машҳур Бодлеан кутубхонаси билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.

Оксфорд университети олимлари билан учрашувлар чоғида Марказий Осиёдаги ижобий ўзгаришлар самарасида академик ҳамжамият ўртасида минтақа мамлакатлари тарихи ва замонавий тараққиётини ўрганишга эътибор кучаяётгани таъкидланди. Марказий Осиёнинг дунё сиёсий харитасидаги нуфузи ва аҳамиятини оширишга хизмат қиладиган қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Ғарбий Япония халқаро ...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Хиросима шаҳрига атом бомбаси та...

Ўзбекистон Фанлар академияси ва Италия м...

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси ва Италия миллий тадқиқотл...

Бельгияда ватандошларимиз иштирокида таш...

Чет элда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ватандош...

Сўнгги янгиликлар