Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Июнь/2022   Спорт

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионати финалига йўл олди

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизда ўтказилаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қувонарли жиҳати шундаки, «Бунёдкор» стадионида ўтказилган  Ўзбекистон-Япония олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда  мамлакатимиз вакиллари зафар қучиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Тактик курашларга бой бўлган ўйиннинг 60-дақиқасида жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси рақиб дарвозаси тўридан жой олди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқа қолганида Ҳусайн Норчаев бирга бир вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда амалда беллашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа Темур Кападзе бош мурабийлик қилаётган Ўзбекистон  олимпиячилари  Япония олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 11 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон U-23 ва Ироқ U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдаги тартибсизлик  учун ОФК Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 термалари ўртасидаги ярим финал ўйини мухлисларсиз ўтиши ҳақида қарор қабул қилган эди. Шундай бўлса-да ўн мингдан зиёд мухлислар стадион яқинида ўрнатилган катта монитор олдидан туриб жамоамизни фаол қўллаб туришди.

-Биринчи навбатда ҳаммани ғалаба билан табриклайман, - деди Ўзбекистон олимпия терма  жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида. - Биз финалдамиз. Япония кучли жамоа, тайёргарлик жараёнида уларни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Бугун йигитлар рақибга ҳар томонлама имконият қолдирмай ғалаба қозонишди. Бу катта ғалаба биз учун. Аммо бу билан тўхтаб қолмаймиз. Саудия Арабистонининг ҳам кучини яхши биламиз. Улар билан кўп тўқнаш келдик. Аввал жамоамиз ушбу ёш тоифасида ғалаба қозонган. Биз чемпион бўлишни истаймиз.

Шубҳасиз, мухлислар билан умуман бошқача ўйин бўлар эди. Биз ўз уйимизда эканимизни, стадион атрофида, телевизор қаршисида қанчадан-қанча юртдошларимиз қўллаб туришганини ҳис қилдик. Бунинг учун барча юртдошларимизга раҳмат айтаман.

 «Пахтакор» стадонида ўтказилган Австралия U-23 ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳсда эса Саудия терма жамоаси ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

 Энди 19 июнь куни «Бунёдкор» стадионида кечадиган финал учрашувида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жамоалари чемпионлик ва Осиё кубоги учун курашади.

Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Мавзуга оид

Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар...

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтк...

Фоторепортаж: Ўзбекистон вакили оғир ат...

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ка...

Жанубий Корея элчиси Ўзбекистон давлат ж...

Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Кан Же Квон Ўзбекистон давлат жисмоний тарб...

Сўнгги янгиликлар