Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Германия элчиси билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Лео Оверфельд билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

— Германия Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори ҳисобланади, — деди Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева. — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига, шунингдек Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг мамлакатимизга расмий ташрифлари мамлакатимиз ташқи сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Коронавирус пандемиясига қарамай, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий муносабатлар йўлга қўйилди. Парламентлараро муносабатлар ҳам ривожланмоқда, бироқ имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Барча йўналишларда халқаро шартномаларни тезроқ ратификация қилишда муҳим роль ўйнайдиган алоқаларни мустаҳкамлаш зарур. Давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ҳар бир ҳудудни ривожлантириш дастури тасдиқланди. Биз Қорақалпоғистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдормиз. Германиянинг Қорақалпоғистон ҳудудларини ривожлантириш масалаларини ишлаб чиқишда иштирок этиши биз учун жуда муҳимдир, чунки бу йўналишда бир нечта лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Германия кўп йиллар давомида энг ишончли ва синалган ҳамкорлардан бири бўлиб келгани қайд этилди. Икки томонлама муносабатлар мустаҳкам пойдеворга асосланган ва анъанага кўра ишонч хусусиятига эга. Икки республика ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгандан бери сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар мулоқотларни мустаҳкамлашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилди.

— Мамлакатларимиз ўртасида кўплаб соҳаларда, шу жумладан Германияга  йигирилган пахта ипини экспорт қилиш, шунингдек етказиб бериш ҳажмини янада ошириш учун зарур ахборот тезкор алмашуви  бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган, — деди Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Лео Оверфельд. — Бундан ташқари, Германия ҳамкорлик доирасида пандемия шароитида соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга 180 миллион евро икки йилга ажратган. 2021 йилнинг иккинчи ярмида Термизда ҳам мамлакатимиз ҳамшираларини, ҳам Афғонистон ҳамшираларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув марказини очиш режалаштирилган. Шунингдек, навбатдаги лойиҳа доирасида давлат бошқаруви, шу жумладан хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини кучайтириш учун 10 миллион евро ажратилади.

Мулоқот давомида пахта терими кампаниясида Ўзбекистон эришган ютуқлари қайд этилди. Бундан ташқари, қонунчилик даражасида кўрилаётган чоралар мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам беришга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жо...

Ташрифнинг биринчи кунида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирил...

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси тайинл...

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан илгари ташқи ишлар вазири ёрдамчиси — Ташқи иш...

Ўзбекистон Президенти эртага Хитойдаги э...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньп...

Сўнгги янгиликлар