Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янги йўналишлари бўйича фикр алмашди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Жаҳон банкининг Марказий Осиё буйича минтақавий директори Лилия Бурунчук ҳамда Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси рахбари Марко Мантованелли билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янги йўналишларни қамраб олган ҳолда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳукуматнинг 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий ривожланиш режалари, шу жумладан, хусусий секторни ривожлантириш ва сармояларни жалб қилиш бўйича режалаштирилган ислоҳотларнинг навбатдаги цикли юзасидан ҳам фикр алмашди.

Бундан ташқари, Жаҳон банки томонидан ишлаб чиқилаётган мамлакат билан шериклик концепцияси доирасида молиялаштириш учун кўриб чиқишни режалаштирилган қисқа ва ўрта муддатли давлат инвестицияларининг устувор йўналишларига урғу берилди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг натижаларига юқори баҳо бериб, уларнинг ижобий динамикаси ва мамлакатни жадал ривожлантириш учун кенг истиқболлар мавжудлигини қайд этди.

Л.Бурунчукнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кўпгина йўналишларда жуда яхши натижаларга эришди. Қолаверса, гендер тенгликни таъминлаш, шу жумладан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшлар учун шарт-шароитларни яхшилаш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини бартараф этиш борасида Марказий Осиё минтақасида етакчилик қилади. Бундан ташқари, бугун Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилган ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларида катта муваффақиятларга эришди. Ўзбекистон Президенти парламентга йўллаган Мурожаатномасида инсон манфаатлари, халқ фаровонлигига ҳам эътибор қаратилди.  

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, парламент юқори палатаси Раисининг Жаҳон банки раҳбарлари билан олиб борган музокаралари натижасида қишлоқ жойларида хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2,7 миллион АҚШ долларига тенг дастлабки лойиҳа тайёрланганини билдирди. Лойиҳа жорий йилда мамлакатимизда амалга оширилиши кўзланган.

Учрашувда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хусусан, қишлоқ жойларида фаолият бошлаган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, давлатимиз томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Мавзуга оид

Экспортчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қу...

Экспорт фаолияти билан шуғулланувчи компаниялардан экспорт фаолиятига тўсқинлик қилувчи ма...

“Moody’s” коронавирус пандемияси таъсири...

Бунда, республика банк тизимининг МДҲ мамлакатларига нисбатан коронавирус пандемиясининг т...

«Ўзсаноатқурилишбанк» «ICBC Standard Ban...

«Ўзсаноатқурилишбанк» билан «ICBC Standard Bank PLC» ўртасида 100 миллион долларлик эквива...

Сўнгги янгиликлар