Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июль/2021   Парламент

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси чақирилмоқда


ТОШКЕНТ, 26 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгаши бугунги мажлисида парламент юқори палатасининг ўн еттинчи ялпи мажлисини 30 июль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Сенат ахборот хизматининг маълум қилишича, ялпи мажлис  видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция (Тошкент, 2021 йил 15-16 июль) якунларидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Шу билан бирга, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига доир ахборотлари эшитилиши режалаштирилган. Қолаверса, Боёвут, Қарши, Бўстон, Тўрақўрғон, Олот туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим қарорларини ўрганиш натижалари, қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш, Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва бошқа масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Мавзуга оид

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форумда Ё...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлар...

ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБҲ экспертлари делегацияси ...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ЕХҲТ Демократик ...

Олий Мажлис Сенати қўмита раиси хотин-қи...

Кеча Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси т...

Сўнгги янгиликлар