Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Май/2022   Долзарб

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ашхободда Туркманистон Президенти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ашхобод шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.


Параламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар кейинги йиллар давомида янги амалий мазмун билан бойиб бораётган Ўзбекистон - Туркманистон муносабатларининг ижобий ўсувчанлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мунтазам иш олиб боришини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигига келишиб олди.

Шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, бу йўналишда икки мамлакат аҳолиси учун зарур қўшма тадбирларни ўтказиш амалиётини давом эттириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг юқори...

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ ташкил этилган...

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ва Озарб...

Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) қонунчилик масалалари бўйича эксперти, «SASAM» Ст...

Франциядан муносабат: «Ватандошлар» фон...

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғри...

Сўнгги янгиликлар