Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Таълим

Ўзбекистон олий таълим муассасалари вакиллари Озарбайжонда ўтказилган «Барқарорлик учун ҳамкорлик» форумида қатнашди

БОКУ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон олий таълим муассасалари делегацияси Озарбайжоннинг Ғарбий Каспий университетида «THE» (Times Higher Education) халқаро рейтинг ташкилотининг «Барқарорлик учун ҳамкорлик» форумида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Хусусан, Ўзбекистондан мазкур анжуманда иштирок этиш учун  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Инҳа университетининг Ўзбекистондаги филиали, Тошкент молия институти ва Тошкент авлат юридик университети вакиллари  Бокуга келди.

Форумнинг мақсади жаҳоннинг кўплаб олий таълим муассасалари вакилларини бир платформа атрофида тўплаган ҳолда халқаро рейтингнинг энг муҳим таркибий қисми — таълим сифати индикатори бўйича такомиллаштирилган дастурни тақдим этишдан иборат бўлди.

Барқарор келажакка йўл очишда сифатли таълим муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, форум SDG-4 бўйича университетлар фаолиятига эътибор қаратган «THE Impact Rankings» методологиясини ўрганувчи эксклюзив маълумотларни ўз ичига олди.

Форумда дунёнинг таниқли олим ва таълим экспертлари ўз маъруза ва маҳорат дарслари орқали олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантиришда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича ўз қарашларини баён қилди.

Мавзуга оид

Тошкент Президент мактаби ўқувчиси Қозоғ...

Жорий йил 24-25 ноябрь кунлари Остона шаҳрида «СТEМ Олимпиадаси – таълимда инновациялар» х...

Ўзбекистонда дипломлари тан олинадиган х...

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори ...

Малайзиялик шериклар билан Ўзбекистонда ...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида «International Cultural Communications Centre Mal...

Сўнгги янгиликлар