Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   Илм-фан

“Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кредит тизимини жорий этишдаги муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро вебинар ўтказилди


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Erasmus+” миллий офиси ташаббуси билан “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кредит тизимини жорий этишдаги муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро онлайн вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Узоқбой Бегимкулов, “Erasmus+” мувофиқлаштирувчиси Азиза Абдураҳмонова, хорижлик экспертлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кредит тизимига ўтиш ва ривожлантириш учун илғор хорижий тажрибалар ва самарадорликни ошириш механизмларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон, Германия, Россия ва Қозоғистон экспертлари томонидан кредит тизимини таълим тизимига татбиқ этиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича тажрибалари, Болонья декларациясини имзолаган давлатлардаги вазиятнинг таҳлилига оид маърузалар тингланди.

Тадбирда маъруза қилган Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев Президентимиз томонидан жорий йилнинг 6 август куни олий таълим муассасаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда юртимиздаги камида 35 та давлат ОТМларида биринчи курс талабалари учун ўқишни кредит-модуль тизими асосида ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилганини таъкидлар экан, мазкур йўналиш бўйича мавжуд муаммоли ҳолатларга тўхталиб ўтди.

Европа кредит тизимини жорий этиш, аввало, замонавий корпоратив бошқарув тизимини ва олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этишни талаб қилади. Таълим инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда таълим сифатининг Европа стандартлари (ESG) асосида таълим сифатини оширишда ОТМлар ҳар томонлама кўмаклашмоқда.

Хусусан, ОТМларда таълим сифатини баҳолашнинг янги институционал тизими яратилди. Шу билан бирга, бунда муассасаларнинг мустақиллиги, таълим сифати учун жавобгарлигини таъминлаш ҳамда тайёрланган кадрларнинг меҳнат бозорида тан олинишига қараб баҳо беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таълим ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда доимий равишда ички ўзини ўзи баҳолашни амалга оширади ва меҳнат бозорининг талабларига мувофиқ таълим дастурларини такомиллаштиради. Айни вазифаларни янада самарали амалга ошириш мақсадида Таълим инспекцияси кузатувчи сифатида – Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциацияси (ENQA) кузатувчи сифатида кирган.

Шунингдек, халқаро вебинар давомида Берлин технологиялар университети вакили Елена Егорян Европа кредит-модуль тизими (ЕКМТ) бўйича Германия тажрибаси, россиялик Ирина Шолина бу йўналишда Урал федерал университети тажрибаси, қозоғистонлик Гулнора Зокирова Халқаро ахборот технологиялари университети тажрибаси ҳамда HERE эксперти, Тошкент педиатрия институти вакили Игор Вихров ЕКМТ кредити ва ўқитиш натижалари: Болонья декларациясини имзолаган давлатлардаги ҳолатнинг қисқача таҳлили ҳақида маъруза қилиб, тақдимотлар ўтказишди.

Тадбир якунида маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтаришди.

Мавзуга оид

Хориждан туриб рўйхатдан ўтган абитуриен...

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун хориж...

Анголалик ёшлар Ўзбекистон олий ўқув юрт...

Анголалик ёшлар Ўзбекистон олий ўқув юртларида таҳсил олишлари мумкин....

Тошкент давлат шарқшунослик университет...

Тошкент давлат шарқшунослик университетига туркиялик мутахассислар педагогик фаолият учун...

Сўнгги янгиликлар