Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Ноябрь/2022   Таълим

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Жанубий Кореянинг Аджу университети фаолияти билан танишди

СЕУЛ, 8 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигидаги делегация вакиллари ушбу мамлакатдаги етакчи таълим муассасаси ҳисобланган Аджу университетида учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Университет вице-президенти, Тошкент шаҳридаги Аджу университети лойиҳаси раҳбари Жонг Хон Сун ҳамда Халқаро магистратура таълим дастури раҳбари Бёнг Юн Чанг билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Тошкент шаҳридаги Аджу университети фаолиятини изчил йўлга қўйиш, ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва бошқа қатор истиқболли масалаларни амалга ошириш муҳокома қилинди.

Шунингдек, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “икки диплом” (duаl degree) асосида “IT-Business” магистратура таълим шакли бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, таълим фаолиятини Корея Республикасининг Аджу университетининг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Делегация аъзолари Аджу университети кампусида талабаларнинг сифатли таълим олиши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув аудиториялари, кутубхона, архитектура факультетининг дизайн студиялари, роботехника ҳамда ўқув лабораториялар фаолияти ўрганилди.

Мавзуга оид

Хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларн...

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўз...

Ўзбекистон ва Латвия мутахассислари Болт...

Мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси кўмагида Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) пр...

Ўзбекистон ва Япония тиббий олий таълим ...

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Япониянинг Мориномия тиббиёт университети ва Фарғона жамоат...

Сўнгги янгиликлар