Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Декабрь/2022   Иқтисодиёт

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар олади

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Германиянинг мева-сабзавотлар халқаро савдосига ихтисослашган «Fruchtportal.de» электрон журналида Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


“ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистонга асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун 100 миллион доллар маблағ ажратади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур ташкилотларнинг ҳар бирининг ҳиссаси 50 миллион долларни ташкил этади”, деб ёзади немис электрон нашри. 

“Fruchtportal” маълумотларига кўра, “Ўзбекистон дон, сабзавот ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг соф импортчиси ҳисобланади. Мамлакатга етказиб бериладиган ушбу озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли 40 фоизи Қора денгиз минтақасидан келтирилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи глобал вазият, озиқ-овқат ва хом ашё нархларининг кўтарилиши шароитида жуда муҳимдир”.

Экспертларнинг фикрича, мева-сабзавот сегментида картошка Ўзбекистоннинг энг йирик импорт позицияси бўлиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидланганидек, тақдим этилаётган молиявий ёрдам Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини зарур товарлар билан арзон нархларда барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, мақолада 2022 йил июнь ойида ОПЕК жамғармаси 2022-2025 йилларга мўлжалланган 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ҳаракатлар режасини эълон қилгани айтилади. Ҳужжатда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини молиялаштириш назарда тутилган бўлиб, шу орқали ҳамкор мамлакатларда ўрта ва узоқ муддатли истиқболда барқарор озиқ-овқат таъминотини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсад қилинган. 

Мавзуга оид

«Ург текс» жамияти томонидан биринчи чор...

Пандемия шароитида Хоразм вилоятида 8 минг 923 та корхона фаолияти тўхтатилган эди....

Украиналик мутахассислар нефть ва газ қа...

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда углеводородларни...

Тошкентда Ўзбекистон ва Беларусь бизнес ...

Кеча Беларусь ҳукумати делегациясининг Ўзбекистон ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбеки...

Сўнгги янгиликлар