Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик саноатига «Better Work» ҳамда «Better Cotton Initiative» халқаро стандартлари жорий этилмоқда

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Пойтахтимизда «Тўқимачилик ҳафталиги» доирасида «Тўқимачилик саноатида ижтимоий тадбиркорлик»  мавзуида форум ташкил этилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент  юқори палатаси маълумотига кўра, анжуманда тўқимачилик саноати корхоналарининг ижтимоий масъулияти, жумладан, ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришнинг экологик барқарорлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Конференция доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро Молия Корпорациясининг тикувчилик саноатида муносиб меҳнат стандартлари ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган «Better work» қўшма дастурини Ўзбекистонда тадбиқ этиш бўйича лойиҳага старт берилди.

Шунингдек, конференцияда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева, «Better Cotton Initiative» дастурлари вакили Рэйчел Беккет ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илхом Ҳайдаров ўртасида «Better Cotton ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ўртасида 2023-2024 йилларда Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар режаси» яъни, «йўл харитаси» имзоланди.

Таъкидлаш лозим, «Better work» ҳамда «Better Cotton Initiative» қўшма дастурининг Ўзбекистонда амалга оширилиши тикув-тўқимачилик саноатига замонавий, энергия тежовчи технологияларни кенг тадбиқ этиш, ишлаб чиқаришнинг экологияга таъсирини камайтириш билан бирга, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон пахта тўқимачилик саноатида инвестицион муҳитни яхшилаш, соҳага дунё тўқимачилик саноатида тан олинган брендларнинг кириб келишига, энг асосийси кўплаб янги иш ўринлари яратилишига имкон яратади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф халқаро...

Ўзбекистон кўмагида реконструкция қилинган Мозори-Шариф халқаро аэропортининг очилиш маро...

Италиялик экспертлар Ўзбекистонда «яшил»...

30 январдан 4 февралга қадар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури...

Ўзбекистон Олий суди делегацияси Жанубий...

Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Ҳалилилло Тўрахўжаев бошчилигидаги делегация 28 авгу...

Сўнгги янгиликлар