Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Февраль/2020   Спорт

Ўзбекистон парасузувчилари Италиядаги Жаҳон серияси турнирида иштирок этади


ТОШКЕНТ, 7 февраль, /ֿ«Дунё АА»/. 27 февралдан 1 мартга қадар Италиянинг Линьяно-Саббьядоро шаҳрида парасузиш бўйича Жаҳон сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Токио Паралимпия ўйинларига тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб берадиган мазкур мусобақада парасузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам биринчи таркиб билан иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Таркибга Токио Паралимпиадасига йўлланма олган Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов, Фирдавсбек Мусабеков каби атлетлар ҳам жалб қилинган.

Парасузувчиларимизда Токио-2020 ўйинларига йўлламалар сонини ошириш имконияти бор. Олдинда Паралимпия йўлланмалари учун кечадиган масъулиятли турнирлар кутиб турибди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик велоспортчилар Туркия йиғи...

Жорий йил март ойида Малайзияда велошоссе бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади....

Исроил: Самарқанд яриммарафонида элчихон...

Бугун Самарқанд шаҳрида халқаро хайрия «Samarkand Half Marathon» яриммарафони бўлиб ўтди....

Юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақти...

Хитойда аниқланиб, сўнгра кўплаб давлатларига кириб борган COVID-19 коронавируси билан боғ...

Сўнгги янгиликлар