Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Сентябрь/2022   Долзарб

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

ТОШКЕНТ, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/. Аҳолиси мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқинларидан азият чеккан Покистонга қардошларча ёрдам кўрсатиш мақсадида бугун Тошкентдан ушбу мамлакатга инсонпарварлик юки жўнатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Покистонга ҳарбий ҳаво транспорти орқали қарийб 40 тонна юк етказилади. Инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта ичида Покистонда мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари 30 миллиондан ортиқ кишининг кундалик ҳаётини издан чиқарган. Мамлакатнинг ғарби ва жанубидаги Балужистон ва Синд провинциялари энг кўп зарар кўрган. Юз минглаб одамлар бошпанасиз қолган.

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Покистон дунё ҳамжамиятига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Кучли ёмғир ва кенг кўламли тошқинлар натижасида 1000 дан ортиқ одам вафот этган.

Мавзуга оид

Сингапурдан муносабат: Ўзбекистон иқтисо...

Сингапурда чоп этиладиган Жануби-Шарқий Осиёдаги инглиз тилидаги етакчи босма нашрлардан ...

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларинин...

«Turkmenportal» ахборот агентлиги томонидан «Туркманистон Президенти: Ўзбекистон билан дав...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон нафа...

Гулнора Мамедзаде, «Baku Network» халқаро сиёсат ва хавфсизлик марказининг Экспертлар плат...

Сўнгги янгиликлар