Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Спорт

Ўзбекистон полвонлари дзюдо бўйича Тбилиси «Катта дубулға» турнирида 3 та медални қўлга киритишди

ТОШКЕНТ, 27 март. /«Дунё» АА/.  Грузия пойтахти Тбилисида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


 Қувонарлиси, ушбу халқаро мусобақада иштирок этган  Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари  учта медални қўлга киритишди.

Жумладан,  аёллар ўртасида кечган баҳсларда  Диёра Келдиёрова (-52 кг) барча рақибаларини мағлуб этиб  олтин медалга сазовор бўлди.  Эркаклар ўртасидаги басҳларда эса дастлаб Обидхон Нўмонов (-73 кг) кумуш медали билан тақдирланди. Мусобақанинг охирги кунида +100 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган курашда юртдошимиз словакиялик Мариус Физелдан устун келди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда биринчи маротаба спортнинг...

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Муд...

Ўзбекистон вакили Барселонада ўтказилга...

Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган от спорти бўйича Гран-при таснифига кирувчи CSI2 ...

Франктфурт-Майнда ўзбек кураши бўйича Ўз...

Германиянинг Франктфурт-Майн шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун ...

Сўнгги янгиликлар