Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Октабрь/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияга боради

ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /«Дунё» АА/. Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизматидан маълум қилинишича, икки мамлакат етакчиларининг ўтган йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларга мувофиқ, бўлажак саммит давлатимиз раҳбарининг жавоб ташрифи ҳисобланади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак ва Бош вазир Виктор Орбан билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон-Венгрия саммитининг кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, молиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзаро савдо кўламларини кенгайтириш, фармацевтика, агросаноат мажмуи, машинасозлик, сувни тежаш ва бошқа йўналишларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилади.

Музокаралар якунида Қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

 

«Дунё» АА архивидан олинган сурат

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Солиқчилар “жазол...

Давлатимиз раҳбари 16 март куни Давлат солиқ қўмитасида йиғилиш ўтказди...

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 8 май ку...

Ўзбекистон Президенти АҚШ Президенти Жоз...

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг жануби-шарқий штатларида юз берган ку...

Сўнгги янгиликлар