Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Июль/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Бангладеш ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев кеча Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Бангладеш ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Мўминни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати манбасига кўра, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазири Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид ва Бош вазири Шайх Ҳасина Вазеднинг самимий саломини етказди.

Ўзбекистон Президентининг Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

Алмашинувларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш орқали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Покистон миллий ёд...

Президент Шавкат Мирзиёев «Покистон монументи» миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди...

Ўзбекистон Президенти фармацевтика саноа...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ш...

Ўзбекистон Президенти: Бугун тарихий қар...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг то...

Сўнгги янгиликлар