Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти ХХР Раисини Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги билан табриклади

ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР Раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА  мухбири.


Давлатимиз раҳбари ХХР етакчисига ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди.

«Мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланган, - деб ёзган Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм каналида. - Яқинда Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган сермаҳсул учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган».

 

«Дунё» АА архивидан олинган сурат

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентига Тошкентдаги куту...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча маданият ва маърифат соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти бил...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Шу кунларда энг улуғ ва энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш мақсадида бутун мамлакати...

Ўзбекистон Президенти мамлакатимиздаги т...

Кеча Тошкент шаҳридаги 102-заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида юртимиздаги шундай ижт...

Сўнгги янгиликлар