Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Президент

Ўзбекистон Президенти Мисрнинг етакчи инвестиция-саноат компанияси раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев  бугун Мисрнинг «Orascom Investment Holding» компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати  маълумотига кўра, Мисрнинг етакчи инвестиция-саноат корпорацияси раҳбари олий даражадаги келишувлар доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистонда қўшма «йўл харитаси» доирасида қиймати 1,2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари кўриб чиқилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва металл конларини ўзлаштириш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш ва бошқариш, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» страте...

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлади...

Тожикистон Президенти Ўзбекистон раҳбари...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан тел...

Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ў...

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тармоқ ва ҳудудларни ижтимо...

Сўнгги янгиликлар