Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди, Умра амалларини бажарди

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.


Давлатимиз раҳбари динимиз арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиди, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борди.

Маълумки, Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Президентимиз ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди.

Сўнг, Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилинди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.

Мавзуга оид

Меҳмонлар шарафига қабул маросими ўткази...

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида иштирок этаётган ва таклиф этилган давл...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро но...

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюц...

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари ...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар...

Сўнгги янгиликлар