Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Президент

Ўзбекистон Президенти банклар капиталига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди

ТОШКЕНТ, 28 март. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, иқтисодиёт ўсишида банк тизимининг аҳамияти катта. Юртимизда бу соҳадаги ислоҳотлар натижасида охирги уч йилда, банкларнинг умумий кредитлари хажми 2 баравар, капитал ҳажми 1,6 бараварга ошган.

Банкларимиз илк бор нуфузли халқаро кредит рейтингларига эга бўлиб, халқаро капитал бозорларида евробондлар жойлаштирди. Хусусий банклар ҳам кўпайди.

Шунингдек, Венгрия, Қозоғистон, Грузия, Туркиянинг нуфузли банклари Ўзбекистонга кириб келди. Ипотекабанк ислоҳ қилингани натижасида унинг капиталига стратегик хорижий инвестор сармоя киритди.

Бу ишларни давом эттириб, Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанкка ҳам хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро молия институтлари билан биргаликда бу банкларга 30 нафар малакали халқаро мутахассислар олиб келинди.

2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилади.

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2027 йил натижалари бўйича Ўзсаноатқурилишбанк даромади 1,61 баравар, кредит портфели 1,74 бараварга ошиши кўзда тутилади. Асакабанкда депозитлар 1,71 баравар, банк активларининг ҳажми эса 1,72. Энг муҳими бу ва бошқа Ўзбекистон банкларига халқаро молия бозорларида ишонч ортади ва  уларнинг фаолиятида қатнашиш учун хорижий инвестор ва ҳамкорларнинг қизиқиши ортади.

Тақдимотда мазкур жараёнга халқаро консультантларни таклиф этиш, уларнинг капиталини ошириш ва қўшимча инвестициялар жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Телеграм: Ўзбекистон Президенти банклар капиталига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди

 

 

2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда

Мавзуга оид

Президент Ўзбекистон халқини Конституция...

8 декабрь куни мамлакатимиз Асосий қонуни қабул қилинганига 30 йил тўлади...

Ўзбекистон Президенти Хоразмга келди...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди...

Ўзбекистон Президенти: Ерни тадбиркорга ...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида ...

Сўнгги янгиликлар