Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти «БРИКС плюс» глобал ривожланиш масалалари бўйича саммитда иштирок этади

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун «БРИКС плюс» форматидаги Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Хитой томонининг раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда БРИКС гуруҳи мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикасининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Аргентина, Индонезия, Жазоир, Малайзия, Миср, Эрон, Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этади. Жами 18 та мамлакат делегациялари қатнашиши кутилмоқда.

Форум кун тартибидан 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш борасидаги глобал шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Энг аввало, «яшил» иқтисодиёт, юқори технологиялар, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Барқарор ривожланиш мақсадларига биргаликда эришишда кенг халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, янги «БРИКС плюс» формати БРИКС гуруҳига аъзо давлатларнинг бошқа етакчи ривожланаётган мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Форум ўзаро савдо ва инвестицияларни илгари суриш, илғор технологиялар ва билимларни трансфер қилиш, кооперация алоқаларини ва транспорт-коммуникация боғлиқлигини ривожлантириш, хавфсизлик соҳасида конструктив мулоқотни мустаҳкамлашда катта ўрин тутади.

БРИКС мамлакатларида 3 миллиарддан зиёд аҳоли истиқомат қилади, уларнинг ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизга яқини, глобал савдонинг қарийб 20 фоизи ва тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 25 фоизи тўғри келади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон кейинги йилла...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов буг...

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ше...

Сўнгги янгиликлар