Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Декабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти бугун Ёшлар форумида нутқ сўзлайди


ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Мамлакатимиз тарихида илк марта ўтказилаётган ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

18 декабрь куни Тошкент шаҳрида бошланган форум тадбирлари янада кенг кўлам касб этиб, юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди. Ёшларимиз вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.

Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон раислигида пайшанба куни МДҲ ...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эртага, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Муста...

Ўзбекистон Президенти Тошкент кўчаларида...

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қу...

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони....

Сўнгги янгиликлар