Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти бугун Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўрнбосарини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизматига таяниб.

Олий даражадаги самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини давлатимиз раҳбари катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Козак Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Эртага Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси эртага 10.00 да То...

Ўзбекистон Президентининг Туркия Президе...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни Туркия Республикаси Пре...

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар ва...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва шаҳрида Қирғизи...

Сўнгги янгиликлар