Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июль/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан танишади


ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказган анъанавий  брифингда давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш режалари ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Жумладан, бугун Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари Матбуот котибининг айтишича, 27 июль куни Ўзбекистон Президенти кон-металлургия саноати ривожланиши билан танишади.

Ҳафта давомида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ва иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга бағишланган видеоконференция ҳам режалаштирилган.

Шерзод Асадов, шунингдек, август ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтишини ва бизнес вакилларидан тегишли таклифлар 31 июлгача қабул қилинишини тасдиқлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Андижон вилоят...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари ва ян...

Ўзбекистон Президенти матбуот ва оммавий...

Аввало, сиз, азизларни, соҳанинг муҳтарам фахрийларини Матбуот ва оммавий ахборот воситала...

Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир маротаба...

Ўзбекистон Президенти «Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдо...

Сўнгги янгиликлар