Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Душанбеда Эроннинг янги Президенти билан учрашди


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати манълумотига кўра, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Эрон Президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги ...

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқу...

Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонун...

Ўзбекистон Бош вазири 22 июнь куни Росси...

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси эртага Россияг...

Сўнгги янгиликлар