Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти эртага Хитойдаги энг йирик кўргазма очилиш маросимида нутқ сўзлайди


ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизматига таяниб.

Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.

Тадбирда қатор хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам табрик сўзи билан чиқиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов “Рақамли технологи...

Кан Чжэ КВОН: Жанубий Корея Ўзбекистонни...

Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чжэ КВОН «Дунё» АА...

Ўзбекистон дипломатларини давлатимизнинг...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси му...

Сўнгги янгиликлар