Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти эртага Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти фармонининг асосий...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 майдаги «Жазо муддатини ўтаётган, қилми...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан...

ЎзЛиДеП партиясининг мажлиси бўлиб ўтди...

Жорий йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбе...

Сўнгги янгиликлар