01/Декабрь/2022 Президент
ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан Хитой Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асаовнинг Телеграм каналидаги саҳифасида жойлаштирилган маълумотга таяниб.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида.
Президентимиз Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Reuters сурати