Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Октабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқди


ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлар...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Москва шаҳрида Хитой Х...

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича кў...

Президент аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлад...

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида ...

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев бугун Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичили...

Сўнгги янгиликлар