24/Январь/2022 Президент
ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари – Хитой» онлайн саммитида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Хитой Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.
Онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.