Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Февраль/2023   Президент

Ўзбекистон Президенти Наманган шаҳрида ташкил этилган янги саноат зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» кичик саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизда тадбиркорларга муносиб шароит яратиш учун жойларда технопарк ва кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда. Наманган вилоятида бундай мажмуалар сони 73 тага етди.

Баркамол авлод маҳалласида ҳам ишбилармонлар, ҳунармандлар кўп. Лекин улар уй шароитида ишлар, шунинг учун имкониятлари чекланган эди.

Шу боис маҳалла ёнидаги 10 гектарда зарур инфратузилмага эга яхлит мажмуа барпо этилди. Бу ерга 46 та лойиҳа жойлаштирилган. Уларнинг 18 тасида ишлар якунланиб, корхоналар фаолиятини бошлаб юборди, 2 мингдан ортиқ иш ўрни очилди.

Давлатимиз раҳбари шу ердаги «Мастер класс дизайн», «Сифат ёғоч саноат», «Баланс текс» корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Биринчи корхонада йилига 150 минг дона чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. «Сифат ёғоч саноат» йилига 1 минг 200 тўплам мебеллар, «Баланс текс» 400 минг дона тўқимачилик товарлари тайёрлаш қувватига эга. Уларда қўшни маҳаллалардаги аввал ишсиз бўлган ёшлар, хотин-қизлар меҳнат қилиб, даромад топмоқда. Маҳсулотлар сифатлилиги ва ҳамёнбоплиги билан импорт ўрнини эгалламоқда.

- Ўзи одамларимиз ишбилармон, шижоатли. Мана, замин яратувдик, тадбиркорлик «юриб кетди». Энди ишлаб чиқарувчиларга таннархни тушириш бўйича ёрдам бериш керак. Таннарх - тадбиркорнинг «ҳаёт-мамоти». Таннарх пасайса, экспортга чиқиш енгиллашади, бизнес кенгаяди, яна ишчи олади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Саноат зонасидаги бошқа лойиҳаларда ускуналар ўрнатилмоқда. Умуман, бу ерда тайёр кийим-кечак, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, мебель, қоғоз, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шу атрофдаги Баркамол авлод, Яккатут, Янгиҳаёт, Обжувоз, Лола, Чаман маҳаллаларида яшовчи 6 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланади.

Президентимиз шу ерда Наманганда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишди. Мавжуд тармоқларга қўшимча асаларичилик, заргарлик, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Айдар-Арнасой кўлл...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақла...

Ўзбекистон Президенти: иқтисодиётга арзо...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти...

Ўзбекистон Президенти 6 июль куни БМТ Бо...

Ўзбекистон Президентининг бугунги ишчи режаларига қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхона...

Сўнгги янгиликлар