Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини телефон орқали мулоқотда туғилган куни билан табриклади


ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматидан маълум қилишларича,  давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Қозоғистон Президентининг биродар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.

Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларида янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев била...

Ўзбекистон Президенти: Илм ўтда ёнмайдиг...

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Жомбой туманидаги «Sag Agro...

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашч...

Ўзбекистон Президенти «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада куча...

Сўнгги янгиликлар