Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Учрашув аввалида Александр Бортников давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Жорий йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятида...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча корхоналар фаолияти, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти в...

Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги у...

Бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музок...

Сўнгги янгиликлар