Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди

 ТОШКЕНТ, 19 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Дмитрий Козак Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этди.

Марказий Осиёда рўй берган воқелардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи бил...

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан бугун давлат ...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари бўй...

Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг...

Ўзбекистон Президенти «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади...

Сўнгги янгиликлар