Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

16/Июль/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 16 июль. /”Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, энг аввало савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистондаги вазият кескинлашиши шароитида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телеф...

Бугун Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқ...

Давлат раҳбарига қишлоқ хўжалиги машинас...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳ...

Давлатимиз раҳбари альпинист Сергей Дени...

Ўзбекистон Президенти юртимиз байроғини сайёрамиздаги энг баланд чўққисига кўтарган алпин...

Сўнгги янгиликлар