Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Июль/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси бошлангани Ўмонда тақдим этилди


МАСКАТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ўмондаги элчихонасида ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Иштирокчилар мамлакатимизда  аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошрилаётган ислоҳотлар билан батафсил таништирилди.

Учрашув чоғида мамлакатимиз Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси бошлангани эълон қилингани тўғрисида атрофлича фикр юритилди.

Жорий йил 24 октябрь санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгилангани қайд этилди.

Хорижий мамлакатларда бўлиб турган юртдошларимизнинг мазкур сайловда иштирок этиш тартиби тилга олингани баробарида ватандошларга элчихона биносида сайлов участкаси ташкил этилиши ва бўлажак сайлов қонунийлик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилинган ҳолда ўтказилиши таъкидланди.

 Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг «Saylov 2021» веб-портали ва бошқа ахборот ресурслари ҳам тақдим этилди.

Учрашув сўнггида юртдошларимизни қизиқтираётган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” уюшмаси Бенил...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси билан “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбил...

Туркиядан муносабат: Биз Янги Ўзбекисто...

«Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида давлатмиз раҳбари ташаббусини билан тузилган «Вата...

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари "Hyundai...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳ...

Сўнгги янгиликлар