Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистон Президенти сайлови Озарбайжон оммавий ахборот воситалари диққат марказида


БАКУ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг етакчи нашрларидан бири - «Каспий» газетаси ва унинг «kaspiy.az» сайтида «Ўзбекистон сайловга тайёргарлик кўрмоқда. 24 октябрь куни мамлакатда Президент сайлови бўлиб ўтади» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига оид батафсил маълумотлар баён қилинган. «Сайловда иштирок этиш учун бешта партия ўз номзодларини илгари сурмоқда.  Жумладан, Экологик партиядан  Нарзулло Обломуродов, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Либерал-демократик партиядан амалдаги давлат етакчиси Шавкат Мирзиёев, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров ҳамда «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов  Ўзбекистон Президентлиги учун сайловда куршмоқда», - деб ёзади Озарбайжон газетаси.

Материалда  таъкидланишича, МСК маълумотларига кўра, Президент сайловида 50 мамлакатдан ва ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар қатнашиши кутилмоқда. «Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 21,2 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Хорижий давлатларда бўлиб турган ўзбекистонликлар ҳам овоз бериш имкониятига эга бўлади. Улар учун 55 стационар сайлов участкаси ва 300 дан ортиқ кўчма сайлов участкаси  тузилган», - дея қайд этади нашр.

«Каспий» газетасида босилган ушбу мақолада «Ўзбекистонда Президент сайловининг қўшни давлатлар ва Озарбайжон учун аҳамияти қандай?», деган савол илгари сурилган.

Озарбайжонлик  сиёсий шарҳловчи Илгар Вализаде саволга жавоб берар экан, ушбу сайлов Ўзбекистон учун муҳим воқеа, деб фикр билдирди. «Ўзбекистон ташқи сиёсати юқори даражада олиб борилаётган сиёсат,- деди эксперт. - Айни пайтда ички сиёсат прагматик йўналишга ва халқ эҳтиёжларига қаратилган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда «Президент қабулхоналари» лойиҳаси мувафаққиятли амалга оширилди. Ҳар бир инсон бу ерга келиб, мурожаат қилиши мумкин. Ислоҳотлар жараёнида уларнинг мурожаатлари инобатга олинмоқда. Бу эса ҳукумат ва халқ ўртасидаги муносабатларни янада яқинлаштирмоқда».

Илгар Вализаде, шунингдек, республикада бизнеснинг ривожланиши янги иш ўринлари яратилишига асос бўлаётганини қайд этган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланди. «Ўзбекистон сўнгги йилларда Туркий тилли давлатлар форматига ижобий ҳисса қўшиб келмоқда. Озарбайжондаги саммитда Ўзбекистон Туркий кенгашга тўла аъзо бўлди. Шу нуқтаи назардан қараганда, бизга яқин мамлакатда бўлаётган муҳим сиёсий воқеа биз учун ҳам  жуда аҳамиятлидир», - дейди у.

Илгар Вализадега кўра, бундай жараён ўзбек жамияти манфаатларига хизмат қилмоқда. “Менимча, ўзбекистонликлар 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда ушбу омилларни инобатга олиб, тўғри танловни амалга оширади”.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан транспор...

«The Frontier Post» Америка-Покистон газетасида «Ўзбекистон Афғонистон билан транспорт ал...

Ўзбекистон Президенти сайловига хорижда ...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, 24 октябрь куни бўлиб ўтган П...

Бельгиядаги юртдошларимиз ёрқин келажак ...

Бугун маҳаллий вақт билан соат 08.00 да мамлакатимизнинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси...

Сўнгги янгиликлар