Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Июль/2021   Медиа

Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчилар иштироки «The Korea Post» нашри нигоҳида


СЕУЛ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореяда инглиз тилида чоп этиладиган етакчи нашрлардан бири - «The Korea Post» газетаси саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси Гулноза Раҳимова қаламига мансуб “Очиқ ва шаффоф демократик сайловлар учун халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчилар иштироки зарур” сарлавҳали мақоласи босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда қайд этилганидек,  халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчилар иштироки очиқ ва шаффоф демократик сайловлар ўтказилиши учун зарурдир. Сайловларни кузатиш  дунёнинг аксарият мамлакатларида одамларнинг сиёсий ҳуқуқларини илгари суришнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг сайлов кодекси бошқа мамлакатларнинг ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари сайловларга тайёргарлик ҳамда уларни ўтказиш чоғида ташкил этиладиган барча тадбирларда, шунингдек, сайловлар куни сайлов участкаларида овозларни санаш чоғида ҳам қатнашишлари мумкинлигини кўзда тутади.

Газетанинг ёзишича, Ўзбекистонда кейинги йиллар давомида сайловлардаги хорижий ва халқаро кузатувчиларнинг сонида ўсиш кузатилмоқда. Агар 2016 йили бўлиб ўтган Президент сайловида 555 нафар (2015 йили 296 нафар) хорижий кузатувчи иштирок этган бўлса, 2019 йилги парламент сафловида уларнинг сони 825 нафарни (2014 йили – 331 киши) ташкил этди. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда сайловлар туб ўзгаришлар, демократик ислоҳотлар ва янги сиёсий муҳитда ўтаётганидан ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг янада кўпроқ эътиборини тортаётганидан далолат беради.   

Ўтган сайловларни ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ҳамда хорижий мамлакатларнинг қонунчилик ва сайлов органлари вакиллари кузатди.

Сайловларда қатнашиш асносида кузатувчилар сайлов жараёнларини баҳолаш учун маълумот тўплашади, сайлов қонунчилиги ва тажрибасини ўрганишади ҳамда сайлов комиссияларининг ишига баҳо беришади, деб ёзади «The Korea Post» газетаси.

Мавзуга оид

«Таккунпао»: Ўзбекистонда рақобат муҳити...

Хитойнинг нуфузли «Таккунпао» газетасида «Ўзбекистонда ҳақиқий рақобат муҳитини яратиш: та...

Туркиядан муносабат: «Dünya» газетаси ис...

Туркиянинг «Dünya» газетаси саҳифасида Ўзбекистон мавзусига бағишланган «Ўзбекистон-Турки...

Ўзбекистон юритаётган фаол ички ва ташқи...

Ҳиндистоннинг нуфузли газеталаридан бири “The Indian Express”нинг бугунги сонида “Марказий...

Сўнгги янгиликлар