Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш учун юртимизга келган Ўмон оммавий ахборот воситалари делегацияси Ислом цивилизацияси марказида бўлди


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнини ёритиш учун мамлакатимизга келган «Аsdaa Oman» газетаси бош муҳаррири Али Халфан Саид ал-Ҳасаний бошчилигидаги Ўмон оммавий ахборот воситалари делегацияси кеча Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташриф давомида марказ директорининг ўринбосари Ф.Ҳалимов билан учрашув бўлиб ўтди.

Саид ал-Ҳасаний Президент сайловини кузатишга таклиф этгани учун Ўзбекистон раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдирди. Ўмон вакиллари сайлов жараёни шаффоф ва ошкора ўтгани, айниқса, имконияти чекланган инсонларнинг овоз бериши учун яратилган алоҳида шарт-шароитлар эътиборга сазоворлигини қайд этди.

Газета бош муҳаррири Ўзбекистон ва Ўмон муштарак маданиятларга эга мамлакатлар экани, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш умумий манфаатларимизга хизмат қилишини таъкидлади.

Меҳмонлар марказ фаолияти билан танишди. Хусусан, унинг таркибидаги Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш устахонаси, Китобат ва хаттотлик мактаблари, гид-таржимонлар, араб тили курслари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида Ислом цивилизацияси маркази билан Ўмондаги Беруний номли кутубхона, Султон Қобус маданият маркази ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мамлакатимиз зиёрат туризмини тарғиб этиш сингари масалаларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Ўмон оммавий ахборот воситалари делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф давосмида қатор видеоматериаллар ва фоторепортажларни  тасвирга олди.

Мавзуга оид

Эрондаги ватандошларимиз Ўзбекистон През...

Мамлакатимизнинг Эрондаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 53-сайлов участкасида бугун Т...

МДҲ ПА вакиллари: Сайлов очиқ-ошкора ва ...

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парл...

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (Union of OIC News Agencies) сайти...

Сўнгги янгиликлар