Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Тошкент кўчаларида қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди


ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилишича, пойтахтимизда транспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Айрим кўчалардаги йўналишлар, йўл ҳаракати белгилари қатновга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу сабабли йирик кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш очиш режалаштирилган.

Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Чехия элчи...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Чехия Республикасининг ...

Ўзбекистонда экспорт фаолиятини молиявий...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни ян...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Жума куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси том...

Сўнгги янгиликлар