Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Июль/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти туғилган куни муносабати билан табрик йўллаган барчага миннатдорлик билдирди


Таваллуд топган куним муносабати билан чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган чет эл давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбобларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Ҳеч шубҳасиз, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

Жонажон юртимизда кенг кўламли демократик ўзгаришларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдиришдан беҳад мамнунман.

Ишончим комилки, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан янги Ўзбекистонни барпо этиш, эл-юртимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш бўйича ўз олдимизга қўйган юксак эзгу мақсадларга албатта етамиз.

Чуқур ҳурмат билан,

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Парламентлараро ит...

збекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишд...

Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ш...

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга ...

Сўнгги янгиликлар