Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистон Биринчи Президенти икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашдилар


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Турли даражалардаги фаол ва самарали икки томонлама мулоқотлар туфайли ҳамкорлик ижобий суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ўсди. Ўтган ойда чегараолди ҳудудлардан бирида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича халқаро марказ қурилиши бошланди.

Устувор инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда тайёрлаш ва амалга ошириш, жумладан, Учқудуқ–Қизилўрда автомобиль ва темир йўллари ҳамда Туркистон-Тошкент тезюрар темир йўлини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Икки мамлакат ҳудудлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув борасидаги муҳим дастурлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти ва Элбоши биродар халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва шериклик руҳидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тад...

Ўзбекистон Президенти: Одамларнинг ҳар б...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти б...

Ўзбекистон Президенти уй-жойларга хизмат...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга ...

Сўнгги янгиликлар