Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Президент

Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва минтақавий аҳамиятга эга стратегик лойиҳаларни биргаликда илгари суриш имкониятларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Туркман халқининг миллий етакчиси ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида етакчилар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан бир-бирларини дилдан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирдилар. Халқ Маслаҳати Раиси Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг ҳам самимий табрикларини етказди.

Ўтган йилларда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончдек эзгу анъаналарга таянган ҳолда жадал ривожланиб боргани ва бугунги кунда стратегик шерикликдек юксак даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

Ушбу қутлуғ кунда азалдан яқин қардошлик ришталаридан келиб чиқиб ва ўзаро ҳурмат белгиси сифатида мамлакатларимиз ўртасида дўстона ёрдам алмашилди – Туркманистондан юртимизга суюлтирилган газ партияси етказилди, ўз навбатида Ўзбекистондан қўшни мамлакатга замонавий тез ёрдам машиналари жўнатилди.

Бундан ташқари, куни кеча мамлакатларимиз пойтахтларида кенг жамоатчилик, миллий диаспоралар ва дипломатик корпус вакиллари иштирокида тантанали тадбир ва концертлар бўлиб ўтди.

Товар айирбошлашнинг ўсаётгани ҳамда “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини барпо этиш бўйича биргаликдаги ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан қўшма сув хўжалиги комиссияси доирасида самарали ҳамкорлик давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида, шу жумладан ҳудудлар даражасида таълим ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари фаол рўёбга чиқарилмоқда.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва минтақавий аҳамиятга эга стратегик лойиҳаларни биргаликда илгари суриш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Бишкекка келди...

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январь кунига мўлжалланган...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнин...

Ҳурматли конференция қатнашчилари! Хонимлар ва жаноблар! Сиз, азизларни Тошкент шаҳрида ...

Ўзбекистон Президенти Тошкентдаги Халқар...

Бугун пойтахтимиздаги Халқаро Конгресс-марказда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбирко...

Сўнгги янгиликлар