Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Жозеф Байденни давлат раҳбари лавозимига киришгани билан табриклади


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/.  Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

20 январь куни Америка пойтахтидаги Конгресс биноси олдидаги Капитолий тепалигида АҚШнинг 46-президенти Жо Байденнинг  инаугурацияси бўлиб ўтди.

Ўтган йил ноябрь ойида Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раунди якунлари бўйича ҳамкорликнинг мазкур шаклини Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мулоқотнинг таъсис йиғилишини 2021 йил Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Туркия ташқи ишлар вазири 6-9 март кунла...

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси 6 – 9 март кунлари Ўз...

Президент раислигида ўтган йиғилишда сан...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойли...

Сенат раиси АҚШ давлат котибининг ёрдамч...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Келли К...

Сўнгги янгиликлар