Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Сиёсат

Ўзбекистон Президентининг Бухоро вилоятига сафарининг биринчи манзили ўтган йили табиий офатдан азият чеккан Олот тумани бўлди


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Бугун вилоят тараққиёти ва аҳоли ҳаёти билан танишиш учун Бухоро вилоятига келган Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда Олот туманига йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилишича, бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф. Ва у мазкур олис тумандан бошланаётгани бежиз эмас.

2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.

Давлатимиз раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича топшириқлар берган эди. Қисқа муддатда зарур ишлар бажарилиб, ҳаёт ўз маромига қайтди.

Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди.

Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Бектемир туманидаг...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти ...

Рақс санъати соҳасида юқори малакали кад...

Кейинги йилларда мамлакатимизда қадимий ва бой маданий меросимиз, миллий ўзлигимиз, бетакр...

Ўзбекистон ва Швейцария ташқи сиёсий идо...

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Швейцария Конфедерац...

Сўнгги янгиликлар